Тадқиқотчилар iPhone 7 Plus ва Samsung Galaxy S7 флагман смартфонларидан қайси бири  учта оммавий сюжетни олишни яхшироқ уддалай олишини текшириб кўрдилар.

Аниқланишича, Apple флагмани кундузи яхшироқ суратга олади, бироқ тунги вақт рангларда қаттиқ адашади ва портретларни олишда ҳам рақибидан анчагина ортда қолар экан.

iPhone 7 Plus ёруғликда ва ҳаво очиқ бўлганда Samsung Galaxy S7’дан яхшироқ суратга олади.


Бироқ iPhone 7 Plus тунги вақт мураккаб ёруғланишга эга объектларни суратга олишда рангни узатишда хато қилади, бироқ кадрнинг энг ёрқин ва энг қоронғи жойларини яхшироқ ишлайди. Кескинлик ва шовқинлар бўйича иккала смартфонда ҳам  натижалар деярли бир хил. 

Samsung Galaxy S7 хонада кундузги портретни суратга олишда барча кўрсаткичлар бўйича сўзсиз устунликка эга.

Кундузи ҳамма смартфонлар бирдек суратга олади, деб ҳисобланади, бироқ бундай эмас. Мисол учун, Apple смартфони буни Samsung’дан яхшироқ уддалай олди. Бунда на кескинликни дастурий ошириш, на тасвир стабилизатори ва на тезкор ва аниқ фокуслаш технологияси Dual Pixel "корейс" қурилмасига ёрдам бера олмади.

iPhone 7 Plus билан кундузи кескинроқ суратга олиш ва суратда кўпроқ деталларни фарқлаш мумкин. Бироқ тунги суратга олишда смартфон умумий тоналликни оч-пушти томонга олиб кетган, бу эса хатодир. Galaxy S7 бинонинг ёруғланишини тўғри узатган: тўйинган сариқ ва бинафшаранг.

Кескинлик ва шовқинлар бўйича иккала смартфонда ҳам натижалар бирдек. Бироқ айфон кадрнинг энг ёрқин ва энг қоронғи жойлари билан яхшироқ ишлайди: уларда кўпроқ деталларни кўриш мумкин. Айнан шу жиҳат "кенг динамик диапазон" деб аталади.
Айфон тунги суратда рангни узатишда анча адашган.

Портретни суратга олишда ҳаммаси аён: бунда натижа айфон фойдасига эмас. Galaxy S7 ойнадан тушувчи ёруғликни тўғри узатган, бу смартфонда суратга олишда тери текстурасини фарқлаш мумкин ва умуман кадр кескинроқ ва деталлашганроқ чиқади. Портрет суратга олишда Galaxy S7 барча кўрсаткичлар бўйича iPhone 7 Plus’дан ўтиб кетди.

Агар смартфонда камера сиз учун асосийси бўлса, унда сизга маслаҳат шуки, айфондан кўра "корейс"ни танлаган маъқулроқ. Иккала смартфон ҳам яхши суратга олади, бироқ сифат бўйича iPhone 7 Plus Galaxy S7 даражасига торта олмайди. Кундузги кичик устунлик иккала қолган сюжетлар бўйича аниқланган камчиликларни қоплай олмайди.

Мураккаб ёруғланишда айфон оқнинг балансини ўрнатишда адашиши мумкин, бундан ташқари бу камчилик хонадаги кундузги портретни ойна олдида суратга олишда ҳам кузатилади. Тунги ва кундузги пейзажларда сифат ва шовқин бўйича Samsung билан фарқ умуман фожиали эмас. Бироқ одамларни яқиндан суратга олишда айфоннинг кенг бурчакли объективидаги камчиликлар яққол кўринади: деталлаштириш Galaxy S7’га нисбатан анчагина паст.