“Камолот—Тур” IX ёшлар веломарафонининг Республика босқичи 2 октябрь куни старт олади

Спорт 01 Октябрь 2016 2537

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан велоспортни янада оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган “Камолот—Тур” IX ёшлар веломарафони ёшларни баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Ҳаракат томонидан 2008 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилаётган “Камолот-ТУР” веломарафони ёшларни спортга, хусусан, велоспортга қизиқишларини ошириш, уларни жисмонан соғлом, руҳан тетик қилиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур веломарафонда ҳар бир ҳаваскор йигит-қиз ихтиёрий тарзда иштирок этиши мумкин.

“Камолот—Тур” IX ёшлар веломарафонининг Республика босқичи иштирокчилари билан бир сафда старт чизиғидан финишгача бирга ҳаракат қилмоқчи бўлсангиз ва мото ва картинг спорт усталаридан махсус шоуни томоша қилиш истагингиз бўлса, Сизни 2016 йил 2 октябрь куни соат 8:00 да Нукус кўчасида кутиб қоламиз. 

Марафон иштирокчилари техник соз велосипед ва ҳимоя каскасида бўлиши лозим. 
“Камолот—Тур” IX ёшлар веломарафонининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими Пахтакор спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

"Камолот" ЁИҲ фаоли Улуғбек Ғаниев

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар