Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ҳозирча Москванинг Марказий клиник шифохонасида даволаниш курсини давом эттирмоқда, дея хабар қилган РИА Новости агентлиги Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси пресс-атташеси Гулбарчин Байимбетовага асосланган ҳолда. 

Аввалроқ, Атамбаев саломатлиги ёмонлашгани боис, тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида қисқа муддатли таътилга чиққани хабар қилинган эди. Шундан сўнг, МКШдан шу ҳафтада жавоб берилиши ва ватанига қайтиши мумкинлиги айтилганди. 

"У, бугун ҳеч қаёққа учмайди. У Москвада", — деган Байимбетова. Унинг сўзларига кўра, Атамбаев ҳозирча МКШда қолмоқда. 

"Кеча беморга жавоб бериш бўйича барча ҳужжатларни тайёрлашаётганини айтишган эди. Улар жума куни жавоб берамиз, дейишганди, аммо ундай қилишмади", — деган элчихона матбуот котиби. 

Шу билан бирга, элчихона давлат раҳбарига шанба куни жавоб берилиши мумкинлигини айтмоқда. "У ерда элчининг ўзи ишлаяпти, балки улгуришар", — дея тушунтирган Байимбетова.