Электроникалар ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Samsung Electronics компанияси 1 октябрдан бошлаб, Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 смартфонлари сотувини қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда компания вакили маълумотига асосланиб, Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, дастлабки буюртмалар асосида биринчи куннинг ўзида 16 мингта қурилма сотилган. Таҳлилчилар прогнозига кўра, смартфонларнинг кейинги сотуви кунига 20 минг донага чиқади.

Сентябрь бошида Samsung қиймати 1 млрд доллардан кам бўлмаган зарарга дуч келган эди. Бу янги Galaxy Note 7 смартфонининг бозордаги омадсизлиги билан боғланганди. Шу боис компания ушбу смартфонларининг маълум қисмини бозордан чақириб олишига тўғри келди.