24 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжун шаҳрида кикбоксинг бўйича профессионаллар ўртасида World Championship FF K-1 жаҳон чемпионати ўтказилди. 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик Фурқатбек Ёқубов хитойлик Хан Чу Жунга қарши рингга кўтарилди.

Уч раундлик жангда Фурқатбек Ёқубов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди. 21 ёшли спортчи ўз ғалабасини Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлади.