Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй маълум қилдики, британияликлар Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича жараённи бошлаш учун Германиядаги парламент сайловларини кутиб ўтирмайди (2017 йилнинг сентябрида). Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Мэй хоним якшанба кунги чиқишида, ҳукуматдаги Консерваторлар партияси аъзолари қаршисида 1972 йилги Европа ҳамжамияти ҳақидаги қонун бекор қилингани ҳақида аён этган. Унга кўра, Европа Иттифоқи қоидалари Британия қонунчилигининг бир қисми экани қайд этилганди.

Бош вазир мамлакатда қайтадан умуммиллий сайловлар ўтказилиши эҳтимолини истисно этган. У буни навбатдан ташқари яна бир сайлов "беқарорлик" келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлаган.

Бунгача Мэй хоним бир неча марта Британия шу йил охиригача ЕИдан чиқиш жараёнини бошламаслигини айтиб ўтганди. У Лондон Лиссабон келишувининг 50 моддаси бўйича барча талаблар бажарилишини кутиш кераклигини билдирган.

Европа Иттифоқини ислоҳ қилишга қаратилган Лиссабон шартномаси 2009 йилнинг 1 декабридан кучга кирганди. Лиссабон келишуви Европа Иттифоқи бошқарувини мустаҳкамлаш, ташқи сиёсати самарадорлигини ошириш ва блок ичида қарор қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Унинг 50 моддасига биноан Брюсселга Евроиттифоқдан чиқиш учун расмий ариза бериши керак.

Буюк Британияда ЕИдан чиқиш бўйича референдум шу йилнинг 23 июнида бўлиб ўтган, унда 50 фоиздан ортиқ сайловчи Brexit ни маъқуллаганди.