Эфиопия ҳукумати намойишлар вақтида юзага келган тиқилинч туфайли 100 дан кўпроқ киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда маҳаллий мухолатга асосланган ҳолда Reuters хабар тарқатган.

Press TV маълумотига кўра, ҳодиса 2 октябрь куни Дэбрэ-Зэйт шаҳрида (Оромия вилояти) рўй берган. Бу ҳудудда Irreecha номли диний байрам муносабати билан ўнмингдан ортиқ киши кўчаларга чиққанди.

Гувоҳларнинг айтишича, кўчага чиққан кишилар ҳукуматга қарши ҳайқириқларни айта бошлашган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари эса намойишчиларга қарши кўздан ёз сиздирувчи газ қўллаган ва ҳавога ўқ узган. Натижада оломон орасида ваҳима бошланган.

Ҳалок бўлганларнинг аниқ ҳисоби келтирилмади. Маҳаллий ҳукумат бир неча киши ҳалок бўлиб, бир қанча одам жароҳатлангани ҳақида маълумот берган ва ҳодисанинг бошқа жиҳатларини очиқламаган.

Амалдорлардан бири ҳодиса учун масъул шахслар жавобгарликка тортилиши ҳақида маълум қилган.

Фуқароларнинг норозиликларига ҳукумат Оромий вилоятидаги муниципалитетлар ҳудудини фермерлик хўжаликлари ҳисобидан кенгайтиришга қарор қилгани сабаб бўлган.