Эквадорда ногирон сиёсатчи мамлакат президентига айланиши мумкин

Жаҳон 02 Октябрь 2016 4532

Эквадорда ўнг партия мамлакатнинг собиқ вице-президенти, 63 ёшли Ленин Моренони навбатдаги президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Морено Эквадорнинг амалдаги президенти, сўл кучлар вакили Рафаэль Корреанинг иттифоқчиси ҳисобланади. У Корреа президентлиги даврида, 2007 йилдан 2013 йилгача вице-президент бўлган. Айни вақтда Морено БМТнинг ногиронлик масалалари бўйича махсус элчиси ҳисобланади.

Моренога амалдаги вице-президент Хорхе Глас ҳамкорлик қилади.

Корреанинг иккинчи президентлик муддати 2017 йилнинг майида якунланади. Президентлик учун сайловлар 2017 йилнинг февралида бўлиб ўтиши белгиланган.

Морено ўз ҳаётига уюштирилган суиқасддан кейин оёқсиз қолган бўлиб, ногиронлик аравачасида ҳаракатланади. У Корреанинг сиёсатини давом эттиришни ваъда қилган. 

Кўпроқ янгиликлар