АҚШда хакерлар пудратчилар компьютерларидан фойдаланиб, сайловчиларни қайд қилиш тизимига кира олдилар, деб хабар бермоқда ABC телекомпаниясига иқтибос келтирган ҳолда RT телеканали.

Телекомпания манбаларига кўра, тизимни бузган вирус сайловчилар ҳақидаги маълумотларни қайта ишловчи пудратчилар почтасига юборилган. Пудратчилардан сайловчилар почталарига зарарланган хат келган.

АҚШнинг 4 та штати, жумладан Иллинойс, Аризона ва Флоридадаги сайловчилар ҳужумга учраган.

Аввалроқ ФҚБ хакерлар АҚШ демократик партияси аъзоларининг мобиль телефонларини бузиб киришга ҳаракат қилганларини маълум қилган. Ёзда Демократик партия миллий қўмитаси раҳбари Дебби Вассерман-Шульц Wikileaks сайти партия девони аъзолари ёзишмаларини чоп этгандан кейин истеъфога кетганди.