«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Ҳосеп Гвардиола Англия чемпионатининг 7-турида «Тоттенҳэм»дан учралган мағлубият (0:2) борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Тоттенҳэм» биздан яхшироқ ўйнади. Биз хато ҳаракатларни амалга оширдик. Рақибни табриклайман. Биринчи голни Глазгодаги («Селтик»дан – таҳр.) каби ўтказиб юбордик ва бу қимматга тушди. Ўйиннинг охирги 15-20 дақиқасида биз яхшироқ кўриндик. Биз жиддий прессингга дуч келишимизни билардик ва бунга тайёр эдик. Лекин улар ўз ишларини жуда яхши бажаришди. Бу ўта оғир ўйин эди, кейинги 3 йилда «Тоттенҳэм» яхши ўйнамоқда. Биз барча эпизодларда ортда қолавердик. Улар тўп учун курашларда ўта фаол бўлишди, Англия футболида эса бу жуда муҳим.

Мағлубият – футболнинг бир қисми, ишимизда мағлубиятлар бўлиши табиий. Мен ҳеч қачон ютқазмаймиз демаганман. Мен бундай бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман. Бу оддий жараён. Баъзида мағлубият ўйиннинг янада яхшиланишига сабаб бўлади.

Мен ўзим ҳақимда гапириш учун келмаганман, мен ишлаш учун келганман. Ўз жамоамни октябрь ойидаёқ тузиб бўлишимни тасаввур қилиб бўлмасди. Мен ҳали лигада янгиман ва олдимизда узун йўл турибди. Ҳозирча биз яхши ўйнамоқдамиз, яна ва яна ишлашимиз керак.

Мавсум охирида совринлар ютишим мумкин, лекин бу барчаси аъло бўлди, дегани бўлмайди», – деган Гвардиола.

Манба: Tribuna.uz