«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 7-турида «Сток Сити»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтган.

«Бу бизнинг мавсумдаги энг яхши ўйинимиз бўлди. Биринчи бўлимнинг танаффусигача 3 ёки 4 гол уриб олишимиз керак эди, шунда ўйин 6:0 ҳисобида якунланган бўларди. Лекин ўйин 1:1 ҳисобида якунланди, бу футбол.

Бугун биз «Лестер»га қарши ўйиндагидан ҳам яхшироқ эди. Зўр ўйин. Бизда 6, 7, 8 марта гол уриш учун юз фоизлик имкониятлар бўлди. Бу жамоа кўпроқ гол уришни хоҳлайди.

Биринчи дақиқаларданоқ рақиб дарвозабони зўр сэйвлар амалга оширила бошлади. Сизнинг фикрингиз қанақалигининг фарқи йўқ, бу менинг фикрим.

Яхши ўйнаб ҳам ёмон натижа кўрсатдик. «Сток Сити» футболчилари ҳар ўйиндаги каби қаттиқ курашишди. Улар дуранг учун келишганди. Уларнинг омади келди. Ахир омад – футболнинг бир қисми», – деган Моуриньо BBC нашрига.