Суриядаги исёнчи кучлар ва гуманитар ёрдам соҳаси ходимлари Reuters нашрига Россия авиацияси Башар Асад ҳукумати қўшинлари билан биргаликда Ҳалаб вилоятидаги мухолифат кучлари жойлашган ҳудудга ҳужум қилиш вақтида шаҳардаги шифохоналардан бирини вайрон қилгани ҳақида хабар қилишган.

Манбаларнинг тасдиқлашича, бомбардимон оқибатида шифохонадаги мижозлар ҳалок бўлган, 13 киши жароҳатланган.

Агентликнинг қайд этишича, ҳудуддаги барча катта йўллар бўйлаб авиазарбалар берилган.

Манбаларнинг айтишича, шифохона биносига камида 7та ракета келиб тушган. Улар бу ҳужум Россия ҳарбий ҳаво кучлари қирувчилари ва Сурия ҳарбий вертолётлари томонидан йўлланганини тасдиқлашган.

Эндиликда шифохона яроқсиз аҳволга келган ва ёрдамга муҳтожларни қабул қила олмайди.

Бундан олдинроқ Германия ТИВ раҳбари зиддият томонларига мурожаатида шу масалага эътибор қаратганди.

«Жангарилар билан урушсангиз урушинг, лекин шифохоналарга ҳужум қилманг», — деганди у.

Сентябрь ойи охирида Сурия ҲҲК томонидан Ҳалабдаги ва атрофдаги барча туманлар бўйлаб ҳужумлар олиб борилиши бошланганди.