Сурия армияси жангариларга мурожаат қилиб, Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмидан кетишга чақирди. Айни вақтда бу ҳудуд Сурия армияси томонидан қамалда қолган.

"Қуролли кучлар қўмондонлиги барча жангариларни Ҳалабнинг шарқий қисмидаги кварталларни тарк этишга чақиради. Бу орқали ҳудуддаги тинч аҳоли вакиллари, аёллар ва болалар омон қолиши таъминланиши мумкин", дея мурожаатдан парча келтирган SANA.

Қўмондонлик чекиниш вақтижа жангариларга ҳужум қилмасликни ваъда қилган.