Трамп саҳнада бетоб Клинтонни ўхшатиб берди

Жаҳон 02 Октябрь 2016 12664

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп Манҳеймда (Пенсильвания штати) ўз рақиби Ҳиллари Клинтонга тақлид қилди. Бу ҳақда RealtimePolitics хабар тарқатган.

Сиёсатчи чиқиши вақтида Клинтон хоним 11 сенятбрь куни Нью-Йоркда 15 йил олдинги фожиа қурбонларига бағишланган маросимни эсга олган.

«Турли муаммоларга қарши туришини кутаётганингиз бу аёл ўз машинасигача 15 футлик масофани ҳам мустақил юриб ўта олмадику», — деган Трамп ва микрафондан бир неча қадам жойгача мункайганча юриб бориб, бетоб Клинтонни гавдалантириб берган.

Қайд этиш керакки, Трамп аввалига бу воқеага муносабат билдиришдан тийилаётган, ўз рақибига соғлиқ тилаганди.

Кўпроқ янгиликлар