4 октябрда Google’нинг янги смартфонлари намойиш қилинади

Технология 03 Октябрь 2016 3535

Google Inc. компанияси 4 октябрь, сешанба куни аппарат таъминоти чиқариш бўйича янги бўлинманинг биринчи маҳсулотига айланувчи ўз смартфонларини тақдим этади. Бўлинма жорий йилнинг бошида яратилди, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси.

Янги гаджетларнинг дизайни Google компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, компания номи остидаги брендда сотувга чиқарилади. Компания сешанба куни Сан-Францискода янги қурилмани тақдим этиш учун тадбир ўтказади. 

Аввалроқ, Google асосан мобиль қурилмаларни  ўз дастурий таъминотларини намойиш этиш учун ишлаб чиқарган, бу эса жуда ҳам катта фойдаланувчиларга эга бўлган оммавий-бозорни ярата олиш имконини берди.

Google’нинг ўз бренди остида мобиль қурилмаларни ишлаб чиқариши hardware йўналишда ривожланиш нияти ҳисобланади, лекин компания бизнесининг ўсиши ҳали ҳануз унинг янги технологияларни ўз шерикларига тақдим этиши сабаб бўлади, деб ҳисоблайди Jackdaw Research бош таҳлилчиси Ян Доусон.

Компаниянинг ўз бренди остидаги смартфонлари юқори технологияли Apple Inc. ва Samsung Inc. қурилмалари билан рақобатлаша олиши кутилмоқда.

Google смартфонлари мобиль алоқа операторлари ҳамкорлигида ҳам сотилади ва бу эса янада кўпроқ фойдаланувчиларни жалб этишга ёрдам беради.

Pixel ва Pixel XL’нинг тахминий техник тавсифи:

Чипсет: Snapdragon 820 ёки 821

Оператив хотира: 4 Гб

Доимий хотира: 32 ёки 64 Гб

Экран: Pixel учун — 5 дюйм ва FullHD, Pixel XL учун — 5,7 дюйм ва 2К

Асосий камера: 12 Мп

Бармоқ излари сканери: бор

Оператив тизим: Android 7.1

Кенжа моделнинг нархи 649 доллар бўлиши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар