АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Гринсборо шаҳрида жойлашган Аграр ва техника университетида 2 октябрда содир этилган отишмада 2 нафар талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда университетнинг фейсбукдаги саҳифасида чоп этилган хабарда айтилмоқда.

Полициячилар отишма ҳақидаги чақирувдан кейин воқеа жойига етиб келганлар. Улар бир йигит ва қизни оғир жароҳатлар билан аниқлашган. Ёшлар шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар уларнинг ҳаётларини сақлаб қолиша олмаган. 

Воқеа сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Шунингдек, полиция ушбу қотиллик юзасидан кимнидир қидираётгани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.