Қирғизистон етакчиси Алмазбек Атамбаев 3 октябрь, душанба куни президент аппарати раҳбари Фарид Ниязов билан учрашуви чоғида мамлакат тараққиётининг стратегик мақсадларига диққатни қаратишга чақирди. 

"Қирғизистоннинг ривожланишида узоқ муддатли мақсадларга эришишга йўналтирилган стратегик вазифаларни амалга оширишни таъминлаш зарур", - деди президент. 

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, Ниязов президентга республика етакчисининг топшириқларини бажариш ва бошқа давлат идоралари билан ҳамкорлик қилишга доир ишлар ҳақида баёнот берди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги икки ҳафта ичида Атамбаев мамлакатда бўлмаган. 19 сентябрда Қирғизистон президенти тиббий кўрикдан ўтиш учун қисқа муддатга мамлакатни тарк этган. Аҳволи яхшилангач, унга шифохонадан рухсат теккан ва Атамбаев шанба куни ватанига қайтган.