Британия ритейлери Google’нинг янги смартфонларини тақдим этишидан олдин намойиш этди

Технология 03 Октябрь 2016 3742

3 октябрь куни Британиянинг Carphone Warehouse дўкони ўз расмий сайтида Google Pixel ва Pixel XL смартфонларининг суратлари ва техник хусусиятларини жойлаштирди. Лекин Google бу смартфонларни кейинги кунда бошқа янги қурилмалар билан бир қаторда ўз тақдимотида намойиш этиши керак эди. Бу ҳақида Engadget нашри хабар берди.

Катта эътибор Google’нинг ўз хизматларига қаратилган. Ритейлернинг суратларида Allo мессенжери ва Duo видеочатининг имкониятлари ҳақида маълумот акс эттирилган. Google Photos ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган: янги смартфонлар учун чексиз сондаги фотосуратларни серверларда сақлаш имкони берилади. Сайтда айтилишича, "тез қувват" олиш функцияси ёрдамида 15 дақиқа қувватланишдан сўнг телефон 7 соат ишлай олади. Смартфонлар оқ ва қора рангда тақдим этилган бўлиб, бир-биридан баъзи хусусиятлари билан фарқланади. Янги қурилмалар 4 ядроли Snapdragon 821 процессорида ишлайди ва 4 ГБ оператив хотирага эга бўлади. Кичикроқ моделга 2770 мА·с ва катта моделга эса — 3450 мА·с сиғимдаги аккумуляторлар жойлаштирилади.

Танловга асосан ўрнатилган хотира 32 ёки 128 ГБ бўлади, аммо уни 256 ГБ гача бўлган SD-хотира ёрдамида кенгайтириш мумкин. Лекин Android Police нашрининг фикрига кўра, ритейлер томонидан қўшимча хотира ҳақида берилган бу маълумот хато ҳисобланади.

Google Pixel 5 дюймли экран (1920 га 1080 нуқта) ва Gorilla Glass 4 ҳимоя шишасига эга бўлиб, Google Pixel XL нинг дисплейи эса 5,5 дюймни ташкил этади. Смартфонларда Google нинг охирги дастурий таъминоти — Android Nougat 7.1 ўрнатилган бўлади. Ҳар бир моделга 12 Мп ва 8 Мп бўлган олд ва орқа камералари жойлаштирилган.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар