Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари Brexit’дан кейин буткул янги келишув асосида қурилади ва ҳозирдаги ҳамда Швейцария ёки Норвегиянинг ЕИ билан муносабатлари моделига ўхшаш бўлмайди, деб айтди Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй.

Тереза Мэйнинг айтишича, гап "юмшоқ" Brexit формати ҳақида кетмаётганини айтди.

"Юмшоқ" Brexit ёки "қаттиқ" Brexit ўртасида танлов бўлмайди. Brexit-ми, Brexit" деб айтди Мэй.

Норвегия ЕИ аъзоси ҳисобланмайди, бироқ ЕИга Европа иқтисодий ҳудуди аъзоси ва Европа эркин савдо уюшмаси иштирокчиси сифатида интеграция қилинган. Швейцарияда эса ЕИ билан бир нечта икки томонлама келишувлар мавжуд. Швейцария шунингдек ўз ҳудудида ЕИнинг бир нечта қонунлари амал қилишига йўл қўйган.