Эллиққалъада "Ёшларни ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон 03 Октябрь 2016 4307

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрь кунги 08/1-76-сон билан рўйхатга олинган “Ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш ҳамда натижаси юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 2-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши бўлим мудири Машарипов Мансур, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист – Сардор Раҳимов, Бокс бўйича Олимпияда ғолиби – Б.Султанов, туман Ҳокими – Неъматилла Маткаримович Худайбергенов ҳамда ҳокимлик бўлимлари Архитектура, Солиқ қўмита, Ер ресурслари ва кадастри бўлими, тижорат банклари туман филиаллари шунингдек ёш тадбиркор ва фермерлар, “Камолот” етакчилари ва фаоллари, фан олимпиада ғолиблари, спортчилар, ижодкор ёшлар, ёш ўқитувчилар, корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар ҳамда уюшмаган ёшлардан иборат 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, қуйидагича ўз муаммо ва таклифларини билдиришди:

1. Сапарбаева Сабина – Элликқалъа тиббиёт коллежи 3-босқич талабаси - Туманда “Ёшлар маркази” қуриш таклифини;

2. Сатимова Сарвиноз – Бўстон академик лицейи 3-талабаси – Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини имтиёзли диплом билан тугатган талабаларга олий таълим муассасаларига киришда имтиёз бериш таклифи;

3. Давлетов Абдулла - Анъанавий карате-до спорт тури бўйича жорий йил Исроил давлатида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмани қўлга киритган, 52-сон умумтаълим мактаби “Камолот” етакчиси Давлетов Абдулла –

а). Ёш оилалар учун 48 квартирали 4 қаватли “Камолот уйи”ни 2017 йил манзилли дастурга киритиш таклифи;

в). “Камолот уйлари”ни имтиёзга эга бўлмаган оддий ёш оилаларга ҳам бериш таклифи;

4. Балтаева Шохсанам – Кандолатчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш ва имтиёзли кредит 15 млн.сўм олиш таклифлари очиқ мулоқатлар ва ёзма равишда билдириб ўтдилар.

Ўтказилган учрашувнинг мақсади ёшларнинг ижтимоий кайфияти, уларни қийнаётган муаммоларни, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ва маданий масалардаги таклиф-истакларини учрашувлар, очиқ мулоқатлар уюштириш орқали аниқлаш ҳамда маҳаллий ва ҳудудий ҳокимликлар, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар кўмагида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.

Ўтказилган учрашувлар давомида аниқланган муаммо ва таклифлар умумлаштирилиб, тахлил этилиб, маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий ҳокимликлар, вазирлик ва ташкилотлар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси доирасида ҳал этилади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати

Элликқалъа туман Кенгаши раиси:  Ж.Балтаев

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20740 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49684 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3686 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4097 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2342 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3530 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3619 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5267 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4690 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар