Эрдўған: БМТ Яқин шарқдаги муаммоларни ҳал қилишга заифлик қилади

Жаҳон 03 Октябрь 2016 6078

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилотини мусулмон мамлакатлардаги минтақавий можароларга барҳам бера олмаётганлиги учун танқид қилди. 

"Аслида адолат ўрнатиш учун ташкил этилган БМТ ўз вазифасини уддалай олмаяпти. БМТ Хавфсизлик кенгашида миллиарддан ортиқ мусулмонлар истиқомат қиладиган биронта ҳам мамлакат йўқ. Шу адолатми? Нима учун Сурия, Миср, Ливия, Судан, Афғонистондаги вазиятни ҳал эта олишмаяпти?.. Чунки, у ерларда адолат йўқ", — деган Эрдўған Анқарада бўлиб ўтаётган фан ва технологиялар бўйича анжуманда қилган чиқишида. 

Эрдўған БМТ ХК доимий аъзоларини мусулмон мамлакатлар вакилларини қўшиш билан ҳам кенгайтириш ғоясини бир неча маротаба илгари сурган эди. 

Кўпроқ янгиликлар