Европадаги энг бой кишилардан бўлмиш ва Inditex холдинги асосчиси Амансио Ортега Мадриддаги машҳур осмонўпар бинолардан бирини 490 млн еврога (551 млн доллар) сотиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Бу миллиардернинг кўчмас мулк оламида империя ташкил этишига ташланган яна бир қадамларидан биридир. Маълум қилинишича, келишув Ортегага тегишли Pontegadea Inmobiliaria компанияси орқали амалга оширилган.

Манбанинг сўзларига кўра, келишув 30 сентябрь куни тунда амалга оширилган: Pontegadea Inmobiliaria бинони Абу-Дабилик магнат Хадем аль-Кубайсийдан сотиб олди.

Pontegadea Inmobiliaria бинони сотиб олиш масаласида изоҳ беришни истамаган.