Fancy Bears хакерлик гуруҳи Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги WADA ҳужжатларининг 6-қисмини интернетга жойлаштирди.

Ундаги маълумотлар турли давлатлар: Аргентина, Австралия, Бразилия, Канада, Колумбия, Германия, Франция, Буюк Британия, Япония, Янги Зеландия, Швеция, Венесуэла, ЖАР ва АҚШдан 20 нафар спортчига тааллуқлилдир.

Fancy Bears дунё миқёсидаги спортчилар томонидан WADA рухсати билан допинг қабул қилиниши ҳақидаги маълумотларни мунтазам интернетга жойлаштирмоқда. Жумладан, ҳужжатларда теннисчилар Рафаэл Надал, америкалик опа-сингил теннисчилар Серена ва Винус Уильямс, гимнастикачи Симона Байлз номлари келтирилган.