Интернетда "Формула-4" автопойгасининг Германиянинг Хоккенхаймринг трассасидаги пойгаси вақтида аварияга сабабчи бўлган пойгачи Оливер Зедерстромнинг рақиби қасосидан қочаётгани видеоси оммалашмоқда.     
  
Зедерстром бурилишлардан бирида бошқарувни эплай олмай, аварияни келтириб чиқарди. Авариянинг иккинчи иштирокчиси Робин Брезина бўлди.

Брезина авария сабабчиси билан гаплашиб қўйиш мақсадида рақиби болиди томон ташланди. Зедерстром рақибининг ғазабини кўриб, қоча бошлади ва стюардлар қуршовидагина ўзини хавфсиз ҳис қилди.