Италия А серияси 7-турининг марказий учрашувида “Рома” ўз уйида “Интер”ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб ўйиннинг 5-дақиқасида Жеко мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 72-дақиқада Банега ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада Манолас римликларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Рома” 13 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Интер” эса 11 очко билан 9-ўринни банд қилган.


Италия -  А Серия. 7-тур
“Рома” (Рим) – “Интер” (Милан) – 2:1
Голлар: 
Жеко, 5 (1:0); Банега, 72 (1:1); Манолас, 76 (2:1).
Огоҳлантиришлар: Жесус, 64 – Сантон, 24; Ансальди, 36.