Йилнинг иккинчи чорагида РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 30,91 фоизга кам бўлди

Иқтисодиёт 03 Октябрь 2016 11631

2016 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 474 млн долларни ташкил қилди ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,91 фоизга кам бўлди. Бу ҳақда Россия Марказий банки ҳисоботларида келтирилган.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2016 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 21 млн. АҚШ долларилик пул ўтказмалари юборилган. 2015 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 98 млн. АҚШ долларини ташкил этганди.

Пул ўтказмаларининг ўртача миқдори ҳам камайди. Мисол учун, Россиядан Ўзбекистонга 444 АҚШ долларидан 433 АҚШ долларигача, Ўзбекистондан Россияга эса 1495 АҚШ долларидан 1172 АҚШ долларигача тушиб кетди.

Қайд этиш керакки, 2016 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 256 млн АҚШ доллари (2015 йилнинг шу даврида 463 млн АҚШ доллари) юборилган, Ўзбекистондан Россияга эса 27 млн АҚШ доллари (2015 йилнинг шу даврида 151 млн АҚШ доллари)

Россия Марказий банкининг таъкидлашича, ушбу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Coinstar Money Transfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, «АзияЭкспресс», «АЛЛЮР», «Блиц», «Быстрая Почта», «Золотая Корона», «Лидер» ва «Почта России» тизимларини қамраб олади.

Кўпроқ янгиликлар