Кечки дайжест: 3 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон 03 Октябрь 2016 10321

Якунланиб бораётган 3 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Фотогалерея: «Ислом ота» жомеъ масжиди реставрациядан сўнг қайта очилиш арафасида

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзанди Лола Каримова-Тиллаева ўзининг интернетдаги саҳифалари орқали Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасида қайта тикланган жомеъ масжидининг тез кунларда фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилганди.

 >>> Батафсил.

Фарғона водийси ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкалий Абулгазиев бошчилигидаги делегациянинг Андижон вилоятига ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат чегарадош вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.

 >>>  Батафсил.

Заргарлик савдоси йиғимлари бевосита давлат бюджетига тушади

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПҚ–2610 сонли қарори билан алкоголли ичимликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларни чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқидан олинувчи йиғимлар тартибига ўзгартиришлар киритилди.

 >>>  Батафсил.

Энг юқори солиқ тўловчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum, WEF) ҳар йили жаҳоннинг энг юқори солиқ тўловчи мамлакатлари рейтингини тузади. WEF жорий йилнинг энг юқори солиқ тўлаган давлатлари рейтингини эълон қилди.

 >>> Батафсил.

Тижоратни назорат қилиш бўйича ўзгартиришлар киритилди

Жаҳон иқтисодиётида мавжуд рақобат муҳити миллий иқтисодиётни барча соҳаларида инновацион технологияларни кенг қўллашни тақозо этмоқда, шу жумладан, бизнес, тижорат ва савдо соҳаларида ҳам.

 >>> Батафсил.

Саратовда 12 ёшли боладан фарзанд кўрган қиз 10 йилга қамалиши мумкин

Россиянинг Саратов вилоятида 19 ёшли қиз 12 ёшли боладан фарзанд кўрди. Энди унга 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

 >>> Батафсил.

Катта ёшли бемор биринчи марта ОИВдан даволанди

Британиянинг Оксфорд ва Кембриж Университети ҳамда Лондон Қироллик Университети ва коллежи шифокорлари Одам иммунтанқислиги вируси инфекциясидан зарарланган катта ёшли кишини даволашнинг уддасидан чиққанларини маълум қилишди.

 >>> Батафсил.

ОАВ ИШИД раҳбарининг заҳарлангани ҳақида хабар тарқатди

ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийни ва унинг 3 нафар шеригини заҳарлашган. Бу ҳақда Эрондаги Press TV телеканали номини сир тутишни сўраган манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

 >>> Батафсил.

Эстонияга илк марта аёл киши президент бўлди

Керсти Кальюлайд Эстониянинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Postimees хабар берди.

 >>>  Батафсил.

Ҳинд чегарачилари Покистондан келган кабутар "элчи"ни қўлга олишди

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги чегарачилар, мамлакат бош вазирига Нарендра Модига жанговар руҳда битилган мактубни олиб кетаётган кабутарни ушлаб олишди. Бу ҳақда Times of India нашри ёзмоқда.

 >>> Батафсил.

Чехия президенти қочқинларни кимсасиз оролга олиб бориб ташлашни таклиф қилди

Чехия президенти Милош Земан маълум қилдики, осиёлик ва африкаликларнинг Европага миграциясига маҳаллий маданият билан уйғунлик йўқлиги учун йўл қўйиб бўлмайди. The Financial Times нашри хабарига кўра, ушбу сиёсатчи қочқинларни Грециянинг кимсасиз оролларига ёки Шимолий Африка ҳудудидаги ороллардан бирига жўнатишни таклиф этган.

 >>>  Батафсил.

Олма-ота аэропортида фавқулодда ҳолат туфайли одамлар кўчирилди

Қозоғистоннинг Олма-ота аэропортида симоб моддасининг қуйилиши оқибатида одамлар кўчирилди, дея хабар қилган BNews.kz агентлиги аэропорт матбуот-хизматига таянган ҳолда.

 >>> Батафсил.

Telegram’нинг янги версиясида ўйин ўйнаш имкони пайдо бўлди

Telegram мессенжерида HTML5 базасидаги ўйинлар учун платформа пайдо бўлди. Бу ҳақда сервис блогида хабар берилди.

 >>> Батафсил.

Ғалабаларга ташна автомобиллар

Франция пойтахи Париж шаҳрида автомобилсозлик соҳасидаги йирик кўргазма бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

 >>> Батафсил.

Тайсон Фьюри фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида IBO, WBA ва WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланган британиялик Тайсон Фьюри фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

 >>> Батафсил.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар