3 октябрдан бошлаб Қозоғистонда муомалада бўлган 2, 5 ва 10 минг тенгели банкнотлар ҳақиқий эмас деб топиладиган бўлди. Улар 2006 йилда чиқарилган эди.

Шунга мувофиқ мамлакат Миллий банки матбуот хизматининг аниқлик киритишича, шу йилнинг октябрь ойида мингталик купюралар ҳам муомаладан чиқарилиши ҳақидаги гаплар асосга эга эмас.

Гап купюраларнинг уч тури ҳақида бормоқда. Улар чекланган миқдорда – 10 млн нусхада чиқарилган.

Маълумотда келтирилишича,мазкур банкноталарни 3 октябрга қадар қабул қилиш қатъийлаштириб қўйилган.