ИШИД мергани Ливиянинг Сирт шаҳрида нидерландиялик фотожурналистни нишонга олган, деб хабар қилмоқда СНН телеканали Ал-Бунян Ал-Марсус ҳарбий амалиёти расмий вакили Ризо Эсса маълумотига таянган ҳолда. 

Мустақил фотожурналист Jeroen Oerlemans кўкрагидан нишонга олинган ва воқеа жойида ҳалок бўлган. 

2012 йили Oerlemans Сурияда жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган, бироқ бир ҳафта ўтгач, қўйиб юборилган эди. 

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Oerleman ўлими Ливиядаги можаро бошланган 2011 йилдан бери 10-журналистнинг вафотидир.