Беларусь президенти Александр Лукашенко 4-6 октябрь кунлари Покистонга расмий ташриф буюради. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Лукашенко 4-6 октябрь кунлари Покистон Ислом Республикасига мамлакат бош вазири Навози Шариф, президент Мамнун Ҳусайн ва мамлакат парламенти вакиллари билан учрашиш мақсадида расмий ташриф буюради…", — дейилади маълумотда.

У ерда хабар берилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, Исломободда тўртинчи бор ўтказилаётган Беларусь-Покистон бизнес ва инвестиция форуми очилишида ҳам қатнашади.