«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 7-турида «Эйбар»га қарши кечган учрашувда гол ура олмади ва голсиз учрашувлари сериясини 3тага етказди.

Жорий мавсумда 31 ёшли португалиялик ушбу ҳужумчи Испания чемпионатида атиги битта гол урган.

Ушбу натижа унинг Испания чемпионатида 4 учрашувда қайд этган энг ёмон натижаси ҳисобланади. У мавсумнинг бошидаги 2та учрашувни жароҳатлар туфайли, кейинроқ яна бир турда «Эспаньол» билан баҳсни грипп туфайли ўтказиб юборди. 

Роналду 2010/11 йилги мавсумда ҳам Испания чемпионатининг 4 ўйинида биттагина гол урганди.

Ҳужумчининг Испания чемпионатидаги дастлабки 4 учрашувда қайд этган мавсумий натижалари қуйида:

2016/17 – 1 гол
2015/16 – 5
2014/15 – 9
2013/14 – 2
2012/13 – 2
2011/12 – 4
2010/11 – 1
2009/10 – 5.

Манба — Tribuna.uz