Сноуденнинг адвокати: борган сари кўпроқ одамлар Сноуденнинг фаолиятини ижобий баҳоламоқдалар

Жаҳон 03 Октябрь 2016 3832

АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг тинчлик бўйича Нобель мукофоти олишга номзоди қўйилиши борган сари кўпроқ одамлар унинг фаолиятини  ижобий баҳолаётганларидан дарак беради, деб айтди Сноуденнинг Россиядаги манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Анатолий Кучерена.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти ғолиби 7 октябрда Ослода маълум қилинади.

"Эдвард Сноуден номзодининг Нобель мукофоти олишга қўйилиши нафақат АҚШ, балки бошқа давлатларнинг борган сари кўплаб аҳолиси унинг амаллари, фаолиятини ижобий деб баҳолаётганидан дарак беради", деб айтди Кучерена.

Унинг айтишича, Сноуден тотал кузатув олиб борилган ва шахсий ҳаётига тажовуз қилинган одамларга нисбатан адолатли йўл тутгани учунгина ҳам Нобель мукофотига лойиқдир.

"Менинг фикримча, у Нобель мукофотини олишга уни аванс билан олган президент Обамадан кўра лойиқроқдир. Агар эътибор билан қаралса, Сноуден қисқа вақт ичида қилган иш – фуқаролар шахсий ҳаётининг муҳим масалаларини кун тартибига олиб чиққанини Обама президент сифатида 8 йилда қилган", деб айтди Сноуден адвокати. 

Кучеренанинг айтишича, режиссёр Оливер Стоуннинг "Сноуден" фильмига катта қизиқиш билдирилаётгани ҳам "одамлар атрофларида юз бераётган нарсаларга бефарқ эмасликларини" кўрсатмоқда.

Сноуден 2013 йилда Washington Post ва Guardian газеталарига АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматларининг интернетда кузатув олиб бориш дастурлари ҳақидаги махфий ҳужжатларни топширган. 

 

Кўпроқ янгиликлар