The Wall Farm истаган жойингизда ўсимлик етиштириш имконини беради

Технология 03 Октябрь 2016 2834

The Wall Farm вертикал фермаси икки ўлчамда тақдим этилган - биринчи вариант (The Wall Farm) 57 хил ўсимликни ўзида жамлаган, иккинчиси эса (The Wall Farm Mini) - 38 хил ўсимлик. Катта ўлчамдаги версияда унинг эгаси ўзининг смартфонидан ўсимликларни суғориш, улар жойлашган майдоннинг ҳарорати ва ёруғлигини бошқариш имконига эга. Mini версия соҳиби эса бу ишлар билан мустақил шуғулланишига тўғри келади. 

Вертикал ферма қиймати каттароқ модель учун - 799 доллар, кичик модель учун 299 долларни ташкил қилади.

Фермалар ер майдонисиз, ўсимлик уруғлари билан бирга етказилади - уларга алоҳида буюртма бериш даркор. Ферма эгаси обунани расмийлаштириб, ҳар ой 60 долларга етиштириш учун 20тадан қўшимча тўплам харид қилиши мумкин бўлади. 

Фойдаланувчи етиштириши мумкин бўлган ўсимликлар орасидан орегано, райҳон, кўк пиёз, ялпиз, петрушка, аччиқ қалампир, помидор, қулупнай, салатнинг турли хиллари ва бир неча хил гуллар ўрин олган. Ферма яратувчиларининг сўзларига кўра, уларнинг турлари мунтазам равишда тўлдирилиб борилади. 
 

Кўпроқ янгиликлар