2016 йилнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.