"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 7-турида "Эйбар"га қарши ўйиндаги 1:1 ҳисобидаги дуранг борасида ўз фикрларини билдирди.

"Учрашув бошидаги ҳаракатларимиздан ҳафсалам пир бўлди. Биринчи бўлимда жамоа ўз ўйинини намойиш қила олмадик ва рақибга имкон бердик. Танаффусдан кейин анча фаоллашдик. Ўйин 90 дақиқа давом этади ва биз уни ёмон бошламоқдамиз.

Бу дуранг "Реал"да инқироз юзага келганини англатмайди. Ҳозир октябрь ойи энди бошланди ва биз адашмаслигимиз лозим. Шунчаки Ла лигадаги учта ўйинда дуранг ўйнадик.Биз кўпроқ ишлашимиз ва ўйинларни жиддий ўтказишимиз лозим", - дейди Зидан АS нашрига берган интервьюсида.