АҚШ Россиянинг Суриядаги экстремизм бўйича хавотирларига қўшилади, бироқ у Россия ИШИДга қарши курашда ҳеч нарсага эришмаган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Буни Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест айтиб ўтди.

"Россия ҳақли равишда Суриядаги экстремизмдан хавотирда. Охирги 7 ой ичида Россия ИШИДга қарши курашда у кўрсата олиши мумкин бўлган бирорта мақсадига эриша олмади. Бунинг ўрнига улар АҚШ ва бизнинг коалиция бўйича ҳамкорларимиз томонидан ўтказилган муваффақиятли операцияларни улар ўтказганларини айтишган", деб айтди Эрнест. 

Аввалроқ Оқ уй Россия билан Сурия бўйича мулоқотда "барчанинг сабри тугаганини" айтганди.