Ўзбекистон Президенти вазифасини в. б., бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг онлайн-қабулхонаси иш бошлаганига ўн кун тўлди. Шу вақт оралиғида унга уч мингдан зиёд мурожаат бўлди. Бу ҳақда қабулхона ахборот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.

«Қабулхонага 3 мингдан зиёд мурожаат бўлди. Кўплаб фуқароларнинг муаммолари бир-икки кун ичида ҳал этилди», — дейилади маълумотда. Ш.Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 25 сентябрь куни gov.uz ҳукумат порталида ўз иш фаолиятини бошлади. Сайт фойдаланувчилари ўз фикр-мулоҳазаларини, ариза ва шикоятларини махсус шаклда қолдиришлари мумкин.

Ахборот хизмати маълумотига кўра, онлайн қабулхонага ҳар куни юзлаб шикоят ва таклифлар киритилади. Шунингдек, муаммолари ҳал бўлган фуқароларнинг ташаккурномалари ҳам жўнатилади.