Россия Сурияда янги авлод ҳаво ҳужуми ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари С-300ВМ (НАТО таснифи бўйича SA-23 Gladiator) ускуналарини жойлаштирган, деб хабар қилмоқда Американинг Fox News телеканали ҳукуматдаги уч нафар манбасига таянган ҳолда. 

Россия илк маротаба анча такомиллаштирилган ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситаларини мамлакат ташқарисида жойлаштирди, деб қайд этган телеканал.

Манбаларнинг таъкидлашича, С-300 АҚШнинг Сурия томон учирувчи ҳар қандай ракетасини уриб тушира олади. 

Уларнинг маълумотларига кўра, 240 кмгача бўлган нишонни уриб тушира оладиган тизимнинг таркибий қисмлари Россиянинг Ўрта ер денгизидаги Тартус ҳарбий базасига келтирилган.