Буюк Британия миллий валютаси 31 йиллик кўрсаткичгача қадрсизланди, деб ёзмоқда Financial Times газетаси Global Markets эксперти Жейми Чишолм маълумотларига асосланган ҳолда.

Хусусан, Тошкент вақти билан соат 12:42 да (Лондонда 8:42) фунт курси 0,5 фоизга қадрсизланиб, 1,27 долларгача пасайган, бу эса 1985 йилдан бери қайд этилган энг қуйи рақамдир. 

Bloomberg маълумотларига кўра, буни инвесторларнинг Brexit билан боғлиқ хавотирлари изоҳлайди. 

Хабар қилинишича, Британия бош вазири Тереза Мэй, унинг ҳукумати ЕИ таркибидан чиқиш жараёнини 2017 йилнинг биринчи чорагида бошлашини маълум қилгач, фунт стерлинг курси жаҳоннинг 31 асосий валютасидан 30тасига нисбатан қадрсизланган. 

Умуман, Британия ЕИ таркибидан чиқиш бўйича референдум ўтказилганидан бери ўтган вақт мобайнида фунт долларга нисбатан 14 фоиз арзонлашган.