АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ва Сурияни инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишдан бош тортиб, ҳарбий ҳаракаталарни жадаллаштиришда айблади.

"Сурия режими ва Россия биргаликда дипломатияни рад қилмоқда ва уруш билан ғалабага эришишни истамоқда", дея Керрининг сўзларини келтирган Жон Керри.

Керри Сурия инқирози "террорчилар учун оҳанрабо" каби экани ҳақида айтиб, айни вақтда гуманитар соҳада Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг оғир вазият юзага келганини қайд этган.

У бунинг учун барча айбни Башар Асад ҳукумати зиммасига юклаган.

Москва эса бир неча марта Россия Сурияга Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш учун эмас, террорчиларни мағлуб этиш учун киргани ҳақида таъкидлаганди. Шунингдек, Ҳалабдаги бомбардимон ишлари жиддий текширувлардан кейин, тинч аҳоли вакиллари талофат кўрмаслигини таъминлашга эътибор қаратилган ҳолда олиб борилаётганини билдирган.