Ассанж WikiLeaks 10 йиллигида янги сирларни очади: Унинг ҳаётига «Клинтон дронлари» таҳдид солганми?

Жаҳон 04 Октябрь 2016 3568

АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат департаменти раҳбари бўлиб ишлаган вақтларида WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан дронлар ёрдамида махсус амалиёт ўтказиш режасини муҳокама қилган. Бу ҳақда, махфий маълумотларни ошкор қилувчи интернет сайти Twitter саҳифасида ёзмоқда

Ассанж сайтнинг 10 йиллиги муносабати билан ўз баёнотини Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси балконидан ўқиб бериш ниятида бўлган. Бироқ, кейинроқ, махфий давлат сирларини фош этувчи хавфсизлик нуқтаи-назаридан ошкора чиқиш қилиш режасидан қайтган. 

WikiLeaks хабарида айтилишича, Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлган кезларда, Қўшма Штатларга тегишли 250 минг саҳифали махфий маълумотларнинг Ассанж сайтида чиқишига йўл қўймасликка уринган. Хусусан, Давлат департаменти Ассанжга дрон ёрдамида ҳужум қилиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилган, деб ёзмоқда WikiLeaks сайти Американинг True Pundit интернет-нашрига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, айнан Ҳиллари Клинтон шундай амалиёт ўтказиш ғояясини илгари сурган. 

«Шу болага шунчаки дрон ёрдамида ҳужум қилса бўлмайдими?» — дея Клинтон гапларидан иқтибос келтирган True Pundit Давлат департаментидаги манбасига таянган ҳолда. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар