Наманган вилоятининг Мингбулоқ туман ҳокимияти қошидаги “Ягона дарча” марказида қуёш панеллари ўрнатилди. Улар йил давомида соатига 5,5 киловатт электр қуввати ишлаб чиқаради.

Қуёш батереяларини ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш/фаза2” дастури доирасида амалга оширилди.

Маълумот учун: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат хизматлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги 20 та “Ягона дарча” марказлари электр қуввати ишлаб чиқарувчи бензинли генераторлар билан таъминланди.