Европа ва Евросиё бўйича АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Виктория Нуланд 4 октябрь кечаси Москвада бўлади. Бу ҳақда ахборот манбаси хабар берган.

«Бугун Виктория Нуланд АҚШ давлат котиби Жон Керри делегацияси таркибида Брюсселда бўлиб турибди. У кечқурун Москвада бўлади», — деб манбадан иқтибос келтирмоқда ТАСС.

Маълум қилинишича, Нуланд билан учрашув 5 октябрь куни режалаштирилган.

Аввалроқ Виктория Нуланд Украина шарқидаги вазият борасида Минск келишувини амалга оширилиши юзасидан музокара ўтказгани Москвага келаётгани ҳақида хабар берилган эди.