Обама ХОҚ ва ФИФАдаги коррупциядан шикоят қилди

Спорт 04 Октябрь 2016 3624

АҚШ Президенти Барак Обама Халқаро олимпия қўмитасининг олимпиада мезбонларини аниқлашдаги қарорлари коррупция борасида шубҳалар уйғотиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Rappler нашри хабар тарқатган.

Давлат раҳбари New York Magazine учун берган интервьюсида 2016 йилги Олимпиада мезбонини аниқлаш жараёни ҳақида эслаб ўтган.

"Барча менинг Копенгагенга учишим бизнинг имкониятларимизни ошириши ва бу сафар қилишим учун арзирли сабаб экани ҳақида айтганди. Шу туфайли мен ўшанда Копенгагенга учгандим. Алалоқибат кўрдимки, ХОҚнинг қарорлари ФИФАники каби қабул қилинар экан. Улар - анчайин инсофсиз" деган Обама.

2009 йилнинг октябрида Дания пойтахтида ХОҚ сессияси ўтказилган, унда Рио-де-Жанейро, Чикаго, Мадрид ва Токио шаҳарлари орасида 2016 йилги Олимпиада мезбони аниқланганди. Обама ўшанда Чикагони қўллаб-қувватлаш учун Копенгагенга учиб борганди.

2017 йилнинг 15 сентябрь кунида ХОҚ Перунинг Лима шаҳрида 2024 йилги ёзги олимпиада мезбонини аниқлайди. 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун Париж, Будапешт ва Лос-Анжелес даъвогарлик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар