Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев икки мамлакатнинг 2016-2018 йиллар учун ҳамкорликдаги ҳаракатлари режасини имзолашди. Бу ҳақида RT нашри хабар берди

Ҳужжат мамлакатлараро Минтақавий ҳамкорлик форуми натижаларига кўра имзоланди. 

Бундан ташқари, Росатом, Қозоғистон Энергетика вазирлиги ва "Қозатомсаноат"нинг ядровий-ёнилғи соҳасидаги стратегик ҳамкорлигини кенгайтириш ҳақида келишувга эришилди.