Саудия Арабистони Форс кўрфазида катта миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлади

Жаҳон 04 Октябрь 2016 5108

Саудия Арабистони ҳарбий-денгиз кучлари 4 октябрда Форс, Уммон кўрфазлари ва Ормуз бўғозида катта миқёсдаги "Кўрфаз қалқони-1" ҳарбий машғулотларини бошлади, деб маълум қилди Саудия Арабистонининг  "Ал-Ахбория" телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, машғулотларда кемалар, катерлар, самолётлар ва Саудия Арабистони Шарқий флоти махсус кучлари иштирок этмоқда. 

Машғулотлар қўмондони, флот адмирали Мажид ал-Кахтанийнинг айтишича, машғулотлар қиролликнинг шарқий флоти Форс ва Уммон кўрфазларида ўтказаётган энг 
йирик машғулотлардан бири бўлди.

Унинг айтишича, ҳарбий манёврлар ҳарбий-денгиз операцияларининг барча турларини, жумладан сув ости операциялари, миналарни бартараф этиш ва "электрон уруш"ни қамраб олган. 

"Машғулотлардан мақсад – Саудия Арабистонига исталган тажовузга қарши ҳарбий-денгиз кучларининг жанговор тайёргарлиги, бўлинмалар ва ҳарбий хизматчилар маҳоратини ошириш, уларни Саудия Арабистонининг денгиздаги манфаатларини ҳимоялашга тайёрлашдан иборат", деб айтди ал-Кахтаний.

 

Кўпроқ янгиликлар