Токиода робот хорижий сайёҳларга манзилини кўрсатади

Технология 04 Октябрь 2016 1935

Кун чиқар юртда япон, инглиз ва хитой тилларида сўзлаша оладиган робот хорижий ва маҳаллий сайёҳларга меҳмонхонасига қандай қилиб тезроқ бориш ва кераксиз юкларни қаерда қолдириш мумкинлигини маълум қилади. 

Робот тажриба тариқасида Токио бекатининг ахборот бўлимида уч кунлик синовдан ўтади. NHK телеканалининг хабар қилишича, у сунъий ақл билан жиҳозланган бўлиб, тилни зудлик билан аниқлай олади ва ўша тилда мулоқотни давом эттиради. У, 200та саволга жавоб бериб, харитада кўрсата олади. Hitachi компанияси ишлаб чиққан робот меҳмонхоналар ёки шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига қандай қилиб тезроқ бориш мумкинлигини, метронинг қайси бекатида поездга чиқиш ва тушиш ҳамда бошқа кўпгина фойдали маълумотларни бера олади. 

Тажриба, Япония пойтахтини 2020 йилги Токио Олимпиадасига тайёрлаш борасидаги тайёргарликлардан биридир. 

Кўпроқ янгиликлар