Тошкентда ўтадиган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 45дан ортиқ мамлакатдан вакиллар келиши кутилмоқда

Иқтисодиёт 04 Октябрь 2016 3995

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бу йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги,  Товар-хомашё биржаси, “Сифат” маркази ва бошқа тузилмалар томонидан ўтказилади.

XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг асосий тадбирлари “Ўзэкспомарказ”нинг кўргазмалар залида ўтказилади. Ярмарка доирасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Биринчи ярмаркага жаҳоннинг 30 давлатидан 170 компания ва фирма вакиллари ташриф буюрган бўлса, бу йил 45 дан ортиқ мамлакатнинг икки мингга яқин вакили келиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар