Туркия ҳукумати фавқулодда ҳолат тартибини яна 90 кунга узайтирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш маълум қилган.

"21 августда жорий этилган фавқулодда ҳолат тартиби 19 октябрда якунланади. Бугун ҳукумат йиғилишида 19 октябрдан бошлаб яна 90 кун мобайнида фавқулодда ҳолат тартиби амалда бўлиши бўйича қарор қабул қилинди", деган Куртулмуш Анқарадаги журналистларга.

Туркия миллий хавфсизлик хизматининг ўтган ҳафтада ўтказилган йиғилишида мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга фавқулодда ҳолат тартибини узайтириш маслаҳати берилганди.

Фавқулодда ҳолат режими 16 июль воқеалари туфайли жорий этилган.