Ўқишга кириш орзуси: самарқандлик фирибгарлар гуруҳи бундан усталик билан фойдаланишди

Жамият 04 Октябрь 2016 8300

Ака-ука Абдалим ва Музаффар икки мартадан судланган. Бироқ улар бундан тўғри хулоса чиқаришмаган экан. Улар Жамила деган аёлни ҳам ўзларига шерик қилиб, жиноий гуруҳ ташкиллаштиришди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Ўзаро келишувга асосан Музаффар ўқишга кириш истагида юрган йигит-қизларни топадиган, уларга акаси Абдалим Давлат тест марказида ҳуқуқшунос бўлиб ишлашини, ҳар қандай олий ўқув юртига киритишга қурби етишини айтиб, одамларни ишонтирадиган бўлди.

Уларнинг тўрига биринчи бўлиб Самарқанд шаҳридаги дўконлардан бирида сотувчилик қиладиган Малоҳат опа илинди. Ака-укалар ўғлини ўқишга киритиб қўйиш шарти билан опадан 2000 АҚШ доллари олишди ва ғойиб бўлишди.

Иккинчи ўлжани Жамила топди. У қўшниси Муаттарнинг икки нафар қизини ўқишга киритиб қўядиган “таниши” Музаффарга мурожаат қилди. Йигит эса қизларнинг ота-онасидан 4000 АҚШ доллари олиб, қочиб қолди.
Хуллас, ишлар шу тариқа давом этаверди. 

Тергов жараёнида ака-укалар М.Абдураҳмоновадан 2 млн. 800 минг, А.Одиловдан 3000 АҚШ доллари, У.Розиқуловадан 4400 АҚШ доллари, А.Умаровдан 4000 АҚШ доллари, Г.Сафаровадан 5000 АҚШ доллари, У.Раҳматовдан 4000 АҚШ доллари, Н.Ҳамидовадан 800 АҚШ доллари, Н.Пардаевадан 4000 АҚШ доллари ва ана шулар қатори 11 нафар фуқародан фарзандларини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 62 минг АҚШ долларидан ортиқ пулларни қўлга киритишгани маълум бўлди.

Суд ҳукми билан Абдалим ва Музаффар Мусаевларнинг ҳар бири 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, улардан солидар тартибда 134 млн, 302 минг сўм давлат фойдасига ундириладиган бўлди. Уларга шерик бўлган Жамила Якубова ҳам қилмишларига яраша жазо олди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар